Mon. May 20th, 2024

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Қўқон шаҳар бўлими томонидан “Кексалар туризми ойлиги” доирасида шаҳримизнинг бир қатор нуроний отахонлари учун Ҳазиний зиёратгохига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатчилар ўлкамизнинг бой маданий тарихи, Ҳазиний хазратларининг ижоди билан танишиш асносида, бир пиёла чой устида суҳбат ҳам қуриб, тинч ва осойишта замонимизга шукроналар айтдилар.