Tue. Jun 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг фаоллар залида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим ўтказилди. Шаҳримиз соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари учун ташкил этилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Муҳтарам Юртбошимизнинг байрам муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригини ўқиб эшиттириб, иштирокчиларни касб байрами билан қизғин муборакбод этди.

Аҳоли саломатлигини сақлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки билан ҳамкасабаларига ўрнак бўлиб келаётган бир қатор шаҳримиз соғлиқни сақлаш ва санитария эпидемиология муассасалари ходимлари Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Пандемия даврида кўрсатган қахрамонликларингиз, фидокорона меҳнатларингиз учун барча ҳамшаҳарларимиз номидан чуқур миннатдорчилик изҳор этаман”, деди шаҳар ҳокими.