Қўқонда ўз фаолиятини бошлаган “Амина тақинчоқлари” корхонасининг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида вилоятимиз ҳамда шаҳримиз мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун яратилган кенг имкониятлар, Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаларида иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш борасидаги ташаббуслари хусусида сўзлади. Тез фурсатларда янги корхонани ишга туширган тадбиркорларга миннатдорчилик изхор этди.
Дарҳақиқат, Универсалбанк томонидан ажратилган кредит кўмагида ташкил этилган корхонада бугунги кунда 110 нафар аёл-қизлар иш билан таъминланди. Айни пайтда корхона болалар кийим кечаклари ва тақинчоқлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, 700 хилдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқармоқда.
Корхонада ишчилар учун бепул тушлик, спорт зали, дам олиш хонаси ва шанба куни ишлайдиган болалар боғчаси ҳам ташкил этилган. Ойилк маош 1 млн сўмгача, ҳар 15 кунда берилади. 2020 йилда корхонада 2 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг бир қисми экспортга йўналтирилади.