Dush. May 13th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида олға сурилган 5 та ташаббуснинг ижроси доирасида Қўқон шахар Муқимий шахарчасидаги 1-БЎСМга қарашли ёпиқ сув ҳавзасида жорий йилнинг 13-14 декабр кунлари спортнинг сузиш тури бўйича 2006-2011 йилда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида, 1 – Кўчма кубок мусобақалари ўтказилди.

Қўқон шахар 1-БЎСМ ва Наманган шаҳар сув спорт турларига ихтисослаштирилган БЎСМ спортчилари ўртасида ўтказилган беллашувларда 140 нафар ёшлар иштирок этдилар. Мусобақада Қўқон шахар 1-БЎСМ спортчилари жамоавий хисобда ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолибларга Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.