Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 14-«Қаймоқли гузар» маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан танишди.
Шаҳар ҳокими маҳалла ҳудудида ўрнатилган рамзий дарвозани пардозлаш бўйича таклиф этилган лойиҳа билан танишиб, ишларни юқори савияда бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.