Қўқон шаҳрида янги юрак қон-томир жаррохлик маркази ишга тушди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-05 | 09:31h
update
2024-05-05 | 09:31h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Бир миллион доллар миқдоридаги инвестицион лойиҳа доирасида “Avitsenna Med Servis” хусусий клиникасига Ҳиндистоннинг “Allengers” компаниясининг Ангиограф ва С-Дуга рентген аппарати тиббий ускуналари ўрнатилди

Тантанали очилиш маросимида “Allengers Medical Systems Ltd” компанияси директори Ашу Гойал (Ashu Goyal), Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари, вилоят ва шаҳар даражасидаги соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари, кардиология соҳасида катта тажрибага эга Ҳиндистонлик ва маҳаллий шифокорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар янги марказ Қўқон шаҳри ва атроф туманлардаги юрак ҳасталиги билан боғлиқ юқори технологик тиббий амалиётларга муҳтож беморларга хорижга ёки бошқа ҳудудларга бормасдан шу ернинг ўзида жахон андазалари даражасидаги тиббий хизмат кўрсатиш ва саломатлигини тиклаш учун сарфлайдиган маблағини бир неча баробар тежаш имконини беришини таъкидлаб ўтдилар.

Advertisement

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусий секторда юқори даражадаги тиббий хизматларни ташкил этиш, тиббиёт соҳасида халқаро алоқаларни бевосита ҳудудлар ўртасида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот берилди.

Янги марказда ўрнатилган тиббий ускуналар ва жихозлар, беморлар ва тиббий ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирган расмийлар ва хорижий меҳмонлар клиниканинг савиясига юқори бахо бердилар.

Расмий очилиш маросимидан бир неча соатдан сўнг марказда илк мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилди.

Айни пайтда “Allengers” компаниясининг юқори технологик тиббий ускуналари Ўзбекистондаги расмий дилери “NEOM technomed” компанияси (https://neomtechnomed.com/) томонидан таклиф этилмоқда.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
05.05.2024 - 09:31:46
Privacy-Data & cookie usage: