Бир миллион доллар миқдоридаги инвестицион лойиҳа доирасида «Avitsenna Med Servis» хусусий клиникасига Ҳиндистоннинг «Allengers» компаниясининг Ангиограф ва С-Дуга рентген аппарати тиббий ускуналари ўрнатилди
Тантанали очилиш маросимида «Allengers Medical Systems Ltd» компанияси директори Ашу Гойал (Ashu Goyal), Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари, вилоят ва шаҳар даражасидаги соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари, кардиология соҳасида катта тажрибага эга Ҳиндистонлик ва маҳаллий шифокорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тантанали маросимда сўзга чиққанлар янги марказ Қўқон шаҳри ва атроф туманлардаги юрак ҳасталиги билан боғлиқ юқори технологик тиббий амалиётларга муҳтож беморларга хорижга ёки бошқа ҳудудларга бормасдан шу ернинг ўзида жахон андазалари даражасидаги тиббий хизмат кўрсатиш ва саломатлигини тиклаш учун сарфлайдиган маблағини бир неча баробар тежаш имконини беришини таъкидлаб ўтдилар.
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусий секторда юқори даражадаги тиббий хизматларни ташкил этиш, тиббиёт соҳасида халқаро алоқаларни бевосита ҳудудлар ўртасида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот берилди.
Янги марказда ўрнатилган тиббий ускуналар ва жихозлар, беморлар ва тиббий ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирган расмийлар ва хорижий меҳмонлар клиниканинг савиясига юқори бахо бердилар.
Расмий очилиш маросимидан бир неча соатдан сўнг марказда илк мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилди.
Айни пайтда «Allengers» компаниясининг юқори технологик тиббий ускуналари Ўзбекистондаги расмий дилери «NEOM technomed» компанияси (https://neomtechnomed.com/) томонидан таклиф этилмоқда.