Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини, озиқ-овқат ярмаркаси фаолиятини ўрганди.
Шаҳар ҳокими тадбиркорлар ва ҳаридорлар билан суҳбатда бўлиб, яратилган шароитларни ўрганди.
Мутасадди раҳбарларга расталарни арзон ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан тўлдириш, нархдар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.