Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Меҳр-мурувват” хайрия жамоат фонди вакиллари билан сухбатда бўлди. Учрашувда боқувчисини йўқотган 12 ёшгача бўлган болалар учун 20 хонадонли қўпқаватли уй қуриш, бепул хизмат кўрсатадиган ижтимоий клиника ва дорихона фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Шаҳар ҳокими ижтимоий объект қурилиши учун ер майдони танлашда шахсан ўзи иштирок этиб, масалани алоҳида назоратда тутишини таъкидлаб ўтди.