Yak. Apr 28th, 2024

“Шердор” тантаналар саройида 54-“Ширин” маҳалласи раиси Акмалжон Қобуловнинг ташаббуси билан Турсунов Сардоржон ва Асилахоннинг никоҳ тўлари ўтказиб берилди. Ёш келин-куёвнинг жажжи маҳалладошлари Муҳаммаджон Эминовнинг эса суннат тўйи ўтказилди.

Шодиёна эгаларининг яқинлари, маҳалла фаоллари қаторида тантанада Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этдилар. Улар барчани Наврўз айёми ва қўшалоқ тўйлар билан муборакбод этиб, келин-куёв ва тўй болага эсдалик совғаларини топширдилар.

“Ширин” маҳалласида кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган Лолахон Раҳмонова нафақага кузатилиб, маҳалла раисининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.