Pay. Fev 22nd, 2024

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда ёшларга барча соҳаларда яратилган кенг имкониятлар, шу жумладан, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор хусусида маълумот берди.

Шаҳар ҳокими тўғри мақсад қўйиш ва мақсадга изчиллик билан эришиш, таълим-тарбия, ибо ҳаё масалаларига тўхталиб хаётий мисоллар келтириб берди.

Маруфжон Усмонов ёшларни тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар, Ёшлар келажагимиз дастури доирасида таклиф этилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Ёшлар шаҳар ҳокимига ўз таклифлари ва саволларини бермоқдалар. Тарих фани ва робототехника бўйича мусобақа ва кўрик танловлар ташкил этиш таклифлари билдирилди.

Шеъриятга қизиқадиганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шеърий тўпламларини чоп этиш таклифи билдирилди.

Шунингдек шаҳар ҳокими ёшларнинг яна бошқа кўрлаб таклифларинитинглаб барча саволларига жавоб берди.