14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам талбири ташкил этилди.
Тадбирга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюриб, йиғилганларни қутлуғ байрам билан қутлади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош қўмондони – мамлакатимиз президенти бошчилигида Миллий армиямиз салоҳиятини янада юксалтириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар хусусида сўзлаб берди. “Машаққатли ва фидокорона меҳнатларингиз учун сиз – шарафли касб эгаларига Қўқон шаҳри аҳолиси номидан миннатдорчилик изхор этаман ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин юракдан қутлайман” деди шаҳар ҳокими.
Шундан сўнг Маруфжон Усмонов 42090 ҳарбий қисми подполковниги Зафар Жўраевни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жанговар тайёргарлиги, ҳарбий хизматда эришган ютуқлари ва фидоийлиги учун шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирлаб, эсдалик совғасини топширди.
Зафар Жўраев шаҳар ҳокимига миннатдорчилик изҳор этиб, ўз навбатида Маруфжон Усмоновга Қўқон шаҳрида Ватан ҳимоячилари куни байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этгани учун ҳарбий қисм кўмондонлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғасини тантанали равишда топширди.
Тадбирда байрам дастурхони атрофида жам бўлган қатнашчилар учун куй-қўшиқлар ижро этилди.