Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон мусиқали драма театрида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янгради.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги, халқимиз осойишталигини ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчилар, шарафли ва машаққатли касб эгаларини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги билан самимий қутлади. Сўнгги йилларда Миллий армиямизни юксак даражага кўтариш борасида Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилган тизимли янгиланишлар ва кенг кўламди ишларни алоҳида таъкидлади.

Юрт ҳимояси йўлида жон фидо қилган инсонлар хотирасига эҳтиром кўрсатилиб, бир дақиқа сукут сақланди.

Байрам тадбирида шаҳримиздаги ҳарбий қисмларнинг бир гуруҳ фидойилари Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир иштирокчилари учун концерт дастури намойиш қилинди. Айниқса, эстрада хонандаси Отабек Муҳаммадзоҳиднинг ташрифи даврага файз бағишлади.