Pay. Apr 25th, 2024

14  январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбегим” тантаналар саройида эрта тонгда Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам тадбирига ҳарбийлар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, маҳалла фаоллари ва байрамона кайфиятдаги ҳамшаҳарларимиз ташриф буюрдилар.
Тантаналар саройида меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олиндилар. Байрам тадбирига шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюриб, ҳарбийлар ва барча ҳамшаҳарларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.
Байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга мингдан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрдилар. Тантаналар саройи юзида табассум билан бир-бирини бағрига босиб, табриклаган меҳмонлар билан гавжум бўлди.