Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

Шаҳримизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида 1 сектор ишчи гуруҳи томонидан жиноят содир этишга мойил фуқаролар билан профилактика тадбирларини ўтказиш ҳамда аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, 1-Давронбек, 29-Чорчинор, 28-Ачиқкўл, 24-Темирйўлчи, 45-Ашурали Зоҳирий, 44-Афғонбоғ маҳалларида олиб борилган тадбирлар натижасида жиноят содир этишга мойил бўлган, спиртли чимлик ичишга ружуъ қўйган ва наркотик моддалар истеъмол қилинишда гумон қилинаётган ҳамда нотинч оилалардаги фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Маҳаллалардаги мунтазам иш ўрнига эга бўлмаган фуқароларни ишга жойлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш чоралар кўрилди. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ниятида бўлган фуқароларга имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича банкларга тавсияномалар берилди.

Сектор ҳудудидаги таълим муассасаларида дарсларни сурункали равишда ўтказиб юбораётган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Маҳалалардаги ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга нафақа маблағларини ажратиш, коммунал ва оилавий муаммоларини хал этиш чоралари кўрилди. Кенг қамровли ишларга мутасадди ташкилотлар, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари жалб этилди.

Click to listen highlighted text!