Chor. May 22nd, 2024

Андижон шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионат мусобақаларида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 300 нафардан зиёд боксчилар совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. Қувонарлиси, 11 та вазн тоифасида ташкил этилган мусобақада Қўқон шаҳар 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби боксчилари ҳам яхши натижаларни қўлга киритишди. Хусусан, спортчиларимиз 2 та 1-ўрин, 1 та 2-ўрин, 3 та 3-ўринни эгалладилар.

46 кг. вазн тоифасида 1-ўрин Саётбек Камолмирзаевга, 49 кг. вазн тоифасида1-ўрин Авазжон Йўлдошевга, 52 кг. вазн тоифасида 3-ўрин Самандар Юсуповга, 60 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида 2-ўрин Адҳамжон Муҳиддиновга насиб этди. Шунингдек, 91 кг. вазн тоифасида 3-ўринга Қўлдашбой Мамадалиев, +91 кг. вазн тоифасида эса 3-ўринга Салоҳиддин Тоҳировлар сазовор бўлдилар.