Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги (https://lex.uz/docs/5801123) қарорига асосан 2022 йилда Қўқон шаҳрида 10 та янги юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилди, 8.8 километр узунликдаги тармоқлар янгиланди, 40 километрга яқин тармоқлар таъмирланди.
Қўқон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан Севимли телеканали, “Замон” информацион дастури учун пресс-тур ташкил этилиб, олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берилди.