Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида 16, 17, 18 март кунлари Наврўз байрами арафасида ўтказиладиган ҳашарда шаҳримизда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб берди.

“Маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, идора ва ташкилотлар ҳудудлари, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонларни обод этишда ҳар биримиз фаоллик билан иштирок этишимиз лозим”, деди, шу жумаладан Маруфжон Усмонов.

Масъулларга ҳашар кунлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш, саховат тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.