Муаммоларни музокаралар давомида бартараф этиш, ёшлар етакчилари хоналарини жиҳозлаш услуби Қўқон шаҳрида меҳмон бўлган Андижонлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи Андижон вилояти ҳамда Андижон шаҳри Кенгаши вакиллари Қўқон шаҳрига ташрифи чоғида ёшлар билан самарали ишлаш услублари юзасидан фикр алмашдилар.
Ёшлар иттифоқи Қўқон шаҳар Кенгаши аъзолари меҳмонларни шаҳримизнинг бой маданияти ва тарихи билан таништириш билан бир қаторда умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот бердилар.
Ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида ёшлар етакчилари учрашув ҳар иккала томон учун ҳам фойдали ва самарали бўлганини қайд этдилар.