Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 29-давлат умумий ўрта таълим мактабида шаҳар ҳокими соврини учун ўтказилган “Ёш китобхон” кўрик-танловида 1- ва 2- ўринларни эгаллаган ўқувчиларни муборакбод, этиб қимматбахо совринларни топширди.
Шаҳар ҳокими уларнинг ўқитувчилари ва ота-оналарини ҳам эътироф этиб, Ташаккурномалар билан тақдирлади.
Маруфжон Усмонов мактабда ёшларни касб ва ҳунарларга ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.