Саодат Турсунбоева, “Sharq Ayoli” халқаро хотин-қизлар жамоат фонди раҳбари:
— Бугунги кунда мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва технологиялар трансфери тезкорлик билан ривожланмоқда. Бизнинг фондимиз бу йўналишда кўплаб ишларни амалга оширмоқда. Масалан, “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” лойиҳамизда хотин-қизлар электрон тижорат асосларига, онлайн дўконлар очиш ва рақамли касбларга ўргатилмоқда. Бу аёлларнинг уйдан чиқмасдан ишлашига имкон беради.
Янгиланаётган Конституцияда давлат қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминламоқда, тадбиркорлар ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш, унинг йўналишларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўлмоқда. Бу оилалар фаровонлигини ошириш, технологик ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Мен бунга #befarqemasman!