Ирода Жуманова, ТДИУ Самарқанд филиали талабаси:
— Янгиланаётган Конституциядаги энг асосий жиҳат таълим соҳасида биз, ёшларга берилаётган имкониятлар ва эътибордир. Хусусан, 50-моддада «Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.
Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди. Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади» дея белгиланмоқда.
Мен таълим йўналишидаги ислоҳотларга бефарқ эмасман. Сизларни ҳам 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга чорлайман.