Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг энг устувор мақсадларидан бири – ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларида фаол бўлишлари учун зарур имконият ва шароитлар яратишдан иборат.
Яқинда Агентлик ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ногиронлиги бўлган ўқувчилар ўртасида Янги йил шукуҳини акс эттирувчи расмлар танлови эълон қилинган эди.
Ушбу танловда Қўқон шаҳридан бир қатор истеъдодли ўқувчилар ҳам фаол иштирок этдилар.
Бугун, Қўқон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Жахонгир Мирзо Мирзаев ҳамда марказ ходимлари танлов иштирокчилари хонадонларига ташриф буюриб, Агентлик директорининг Ташаккурномаси ҳамда байрам совғаларини топширдилар.