Sesh. Apr 16th, 2024

Семинарда Қўқондаги 41 та умумтаълим мактабларининг ўзбек тили ва адабиёти ўқтиувчиларига илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунча ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлаш, бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зиён етказмаган ҳолда таҳрир қилиш бўйича амалий кўникмалар берилди.

Семинарда шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонун ҳужжатларига жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш юзасидан маълумот берилди.