Shan. May 25th, 2024

Ҳусусан, “Зилол”, “Райхон”, “Туркистон”, “Янгиобод”, “Қудуқлик” маҳаллалари фуқаролари учун ўтказилган “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар ҳусусида маълумот берилиб, мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Миллий ансамбль раққосалари томонидан ижро этилган рақслар, куй ва қўшиқлар тадбир иширокчиларига миллий қадриятларимиз, маданиятимиз ва маънавиятимизга нисбатан ғурур-ифтиҳор туйғуларини уйғотиб, кўтаринки кайфият баҳшида этди.