Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Худоёрхон Ўрдасида бошланган таъмирлаш ишлари билан танишди. Шаҳар ҳокими пудратчи ташкилот мутасаддилари билан суҳбатда бўлиб, ишларни сифатли қилиб бажариш ва сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Президентимизнинг «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорига асосан Қўқон шаҳридаги 12 та моддий маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.