Маданият ва маърифат телеканали, «Миллий бренд» кўрсатуви ижодкорлари бугун Худёрхон Ўрдасида Қўқон шаҳрининг маданияти ва тарихи, Қўқон брендларига айланган ҳунармандчилик маҳсулотлари хусусида кўрсатувлар суратга олдилар.
Ижодий жараёнда Қўқон мусиқали драма театри актёрлари ҳам иштирок этиб, Қўқон хонлигининг ижтимоий ҳаётига доир саҳна кўринишларини намойиш этдилар.