Жомеъ мажмуасида ўтказилган Тадбикор аёллар бизнес форуми доирасида ташкил этилган кўргазмада Қўқон шаҳри ва атроф туманларда хотин-қизларни иш билан банд қилган энг илғор корхоналар, ҳунармандчилик йўналишлари намойиш этилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайхо Махкамовани кўргазмалар билан таништириб, шаҳримизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ҳунармандчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.