Қўқонда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг шаҳар босқичи ўтказилди
“Ahmad education” нодавлат мактабида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовлар ҳам иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасини ривожлантириш, ёшларни хорижий тилларга ўқитишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.
Тест имтихонларида шаҳримиз мактабларидан 32 та жамоа иштирок этди.
Маруфжон Усмонов хорижий тиллар бўйича фан ўқитувчилари билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар билан қизиқди. Соҳада таълим самарадорлигини ошириш учун барча шароитлар яратиб беришга тайёр эканини билдирди.