Sesh. Fev 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигидаги делегация Куйтун шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида ҳамшаҳарларимиз шаҳарсозлик, қурилиш, таълим, маданият, спорт, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари фаолияти билан танишмоқдалар.

Рақамлаштириш, юқори технологиялар, муқобил энергия манбааларидан фойдаланиш борасидаги илғор тажрибаларни Қўқон шаҳрида ҳам жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда.

Делегация таркибидаги Қўқонлик тадбиркорлар ҳам янги ғоялар, ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар бўйича ишбилармон доиралар билан мулоқот қилиб, фикр алмашмоқдалар.