Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки экспертлар гуруҳи билан музокаралар олиб борди.
Фарғона водийсига ташрифи давомида экспертлар туризм соҳасидаги лойиҳалар билан танишиш, мутасаддилар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, бу борадаги имкониятларни ўрганишини ўз олдига мақсад қилган. Делегация раҳбари – Питер Низетте ва Маруфжон Усмонов ўртасида ўтказилган музокараларда ҳам суҳбат Қўқон шаҳрининг туризм салоҳияти, маданий мерос объектларини реконструкция қилиш, инфратузилма ва транспорт соҳасини ривожлантириш ҳақида бўлди.