Yak. Apr 28th, 2024

Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар иштирок этдилар.

Сессияда “Қўқон шаҳрида 2024-йилда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда бажариладиган чора-тадбирлар тўғрисида” Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг ахбороти депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Қўқон ДСИ раҳбари Қобулжон Абдуллаев маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

Сессияда Президентимизнинг “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги қарори юзасидан Қўқон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими бошлиғи Бунёджон Мавлоновнинг ҳисоботи ҳам тақдим этилди.

Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нигорахон Эргашева Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 5-босқичида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Шунингдек сессияда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида Қўқон шаҳар адлия бўлими бошлиғининг ҳисоботи, Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими бошлиғининг Президентимизнинг “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара туманларидан Қўқон шаҳри таркибига ўтказилган географик обектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида Қўқон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Дилфузахон Алимованинг ва Қўқон шаҳар экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш инспекцияси бошлиғининг Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш сохасидаги назорати бўйича 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари ҳам тингланди.

Кўрилган масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.