Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, депутатлар ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.
Сессияда секторлар раҳбарларининг 2022 йил биринчи чорагида ҳудудларни секторлар кесимида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини ва турмуш даражасини яхшилаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланди.
Сессияда шунингдек Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудири Хсанжон Собировнинг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, МФЙларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили, ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Барнохон Хасанованинг, 2022 йил 1-чорагида шаҳар бюджетнинг орттириб бажарилган қисми маблағлари тўғрисида шаҳар молия бўлими бошлиғи Мансурхон Расуловларнинг ҳам ҳисоботлари ўқиб эшиттирилди.
Сессияда кўтарилган масалалар бўйича бир қатор депутатлар ўзларининг таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сессияда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.