Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудири Хасанжон Собиров, секторлар раҳбарлари ва депутатлар иштирок этдилар.
Сессияда Қўқон шаҳрида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили, ҳоким ёрдамчилари фаолияти, мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати ва навбатдаги вазифалар тўғрисида шаҳримиздаги Президент Халқ қабулхонаси мудирининг маълумоти, ҳудудларни компекс-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор рахбарларининг ҳисоботлари депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Сессияда, шунингдек, Қўқон шаҳрида содир этилаётган жиноятлар таҳлили ҳамда қонунийликни таъминаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан шаҳар прокурорининг ахбороти ва шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғининг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.
Сессияда бир қатор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди. барча кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.