Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Noy 4th, 2024

Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, сектор раҳбарлари, шаҳар кенгаши депутатлари, кун тартибилаги масалаларга алоқадор идоралар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги асосий масалалар – Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш ва шу билан бир қаторда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш адолатли судловни ташкил этиш борасида Қўқон шаҳрида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ИИБ бошглиғи ва судлар раисларининг ахборотлари тингланди.

Сессияда фуқаролар ҳавфсизлиги, мажбурий тўловларни ўндириш, идора, корхона-ташкилотларнинг қонунчилик нормаларига риоя этиши ва амалиётда қўллаши, таълим самарадорлигини ошириш борасида қилинаётган ишлар борасида ҳам бир қатор мутасаддиларнинг ахборотлари тингланиб депутатлар томонидан кенг муҳокама этилди.

Шаҳар ҳокими мутасаддиларга ҳар бир соҳада давлатимитз раҳбари томонидан, авваламбор фуқаролар манфаатларидан келиб чиқиб, «Инсон қадри учун» тамойилига риоя этган ҳолда фаолият юритиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Сессиядан кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Click to listen highlighted text!