Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, МФЙларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили, ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳақида Қўқон шаҳриаги Президен Халқ қабулхонаси мудири Ҳасанжон Собировнинг маълумоти депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Депутатларга сессияда Президентимизнинг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида сектор рахбарларининг хисоботи ҳам ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек сессияда ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда 2023 йил 1-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ИИБ бошлиғининг хисоботи тақдим этилди.
Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосарларининг хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида, Президентининг “2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйча ҳамда экспорт хажмларини ошириш, ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш ҳамда чет давлатлар билан ҳудудлараро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга доир ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Сессияда кўрилган масалалар депутатлар томонидан кенг муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.