Pay. Apr 25th, 2024

Сессияда Қўқон шаҳар “Тиббиёт бирлашмаси” бошлиғи Комилжон Сирожиддиновнинг бирлашманинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Соғлиқни сақлаш муассасалари билан боғлиқ бир неча масалалар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Сессияда шунингдек, Қўқон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларига директорликка номзодларни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва бир қатор депутатлар сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сессияда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.