Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.
Эртага, 12 август куни соат 15:00 да Қўқон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.
Сессияда 2022 йилнинг январь-июнь ойларида
- Қўқон шаҳрида конунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовнинг ахбороти
- Суд раисларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида ахборотлари
- Ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ИИБ бошлиғининг Нуруллохон Султоновнинг ҳисоботи
- Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли фармони ижроси юзасидан Аюбхон Алимовнинг ҳисоботи
- Шаҳар адлия бўлимининг фаолияти тўғрисида Қўқон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Эркинжон Махмудовнинг ҳисоботи
- Болалар масалалари шўъбасининг фаолияти юзасидан Болалар масалалари шўъба мудири Бахтиёржон Исмаиловнинг ҳисоботи
- Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тақдимоти тўғрисида Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Комилжон Сирожиддиновнинг тақдимоти муҳокама этилади.
Сессиядан сўнг оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун “Қўқон шаҳрида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан” Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.