Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, депутатлар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияда соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамни кўрсатилиши ҳолати юзасидан Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Комилжон Сирожиддиновнинг ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола этилди:

Ҳисобот муҳокамаси давомида Комилжон Сирожиддинов аҳолидан Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий саҳифалари ва мурожаатлар ботига келиб тушган таклиф ва муаммолар ҳамда депутатларни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳам саволларга жавоб берди.

Шунингдек, сессияда Қўқон шаҳрини ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида электр таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Жўраевнинг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.

Қўқон шаҳридаги географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида Қўқон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Дилфузахон Алимованинг ҳисоботи ҳам тингланиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.

Сессияда яна бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Click to listen highlighted text!