Yak. Sen 24th, 2023

Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, депутаталар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Қўқон шаҳрида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида конунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовнинг ахбороти ўқиб эшиттирилди.

 

Сессияда судлар раисларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, корхона, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида ахборотлари тингланди.

 

Ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ИИБ бошлиғининг Нуруллохон Султоновнинг ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

 

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли фармони ижроси юзасидан бўлим бошлиғи Аюбхон Алимовнинг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.

 

Қўқон шаҳар Адлия бўлимининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида Қўқон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Эркинжон Махмудовнинг ахбороти тингланди.

 

Болаларни ҳимоя қилиш шўъбасининг фаолияти юзасидан Болалар масалалари шўъба бош мутахассиси Нодиржон Алиевнинг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тақдимоти тўғрисида Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Комилжон Сирожиддиновнинг ахбороти тингланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11-феврал куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифаларга асосан Қўқон шаҳар ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида Қўқон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙХХБ бошлиғи, майор Камолиддин Болтабоевнинг ахбороти тингланди.

 

Сессияда кўрилган ҳар бир масала бўйича депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.