Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг 43-сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, сектор раҳбарлари, депутатлар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўқон шаҳридаги халқ қабулхонаси мудири Ҳасанжон Собировнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати хусусидаги маълумоти тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг ҳисоботи тингланди.
Маруфжон Усмонов сектор ҳудудида ижтимоий рўйхатларга киритилган фуқаролар билан тизимли ишлаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берди.
Сессияда барча сектор раҳбарларининг ҳудудларда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
2021 йилда Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовнинг ахбороти ўқиб эшиттирилди.
Қўқон шаҳрида 2021 йил давомида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султоновнинг ҳисоботи тингланди.
Ҳудудларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар ҳақида Фарғона вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Қўқон шаҳар инспекцияси бошлиғи в.б Шерзоджон Шерматовнинг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.
Сессияда Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси ва Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўгрисида Қўқон шаҳар молия бўлими мудирининг ўринбосари Мансурхон Расуловнинг ахбороти тингланди.
Сессияда шунингдек, “Аёллар дафтари” га киритилган тиббий ёрдамга муҳтож аёлларни саломатлигини тиклаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар бўйича бир қатор депутатлар ўзларининг таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.