Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирок этдилар.
Дастлаб, сессияда секторлар раҳбарларининг «Қўқон шаҳрини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳисоботлари депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Шундан сўнг Қўқон шаҳрида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида коммунал идоралари раҳбарлари ва Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари ва олдинда турган долзарб масалалар юзасилдан таклифлари ўқиб эшиттирилди.
Сессида Қўқон шаҳрида “Маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларини бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида масъул идора-ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам ҳавола этилди.
Кўрилган масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.