Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

Қўқон шаҳридаги «Хон Атлас» тикувчилик устахонасида ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган Машхура Хайдарова ўз фаолиятини битта тикув машинаси билан ўз хонадонида бошлаган эди.

 

🧵 Йиллар давомида фаолияти ривожланиб, ҳунарини устоз-шогирд анъаналари асосида, ишсиз аёл-қизларга ўргата бошлади.

 

Бугунги кунга келиб, устоз ҳунарманднинг устахонасидан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мувафаққиятли фаолият юритаётган юзлаб моҳир чеварлар етишиб чиқди.

 

Тикувчиларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлгани сабабли Машхурахоннинг устахонаси доимо ҳунар ўрганаётган аёл-қизлар билан гавжум.

 

Бу табиий, чунки Қўқон шаҳрида 2021 йил давомида ҳунармандчилик соҳасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар орасида тикувчилик маҳсулотлари қиймати ва ушбу соҳада экспорт ҳажми энг юқори бўлган.

 

2019 йилдаги халқаро ҳунармандчилик фестивалида фаол иштирок этган ҳунарманд бу йили шогирдларининг ишларини тақдим этиш ниятида. Айни пайтда ҳунармандчилик устахонасида тўй ва тантаналар учун янги аёллар либослари дизайнини яратиш бўйича ижодий изланишлар олиб борилмоқда.

#qoqon #hunarmand #tikuvchilik #ustozshogird #ozbek #ozbekiston #festival

Click to listen highlighted text!