Chor. Fev 21st, 2024

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолиги муборак!

Халқимизнинг севимли ҳофизи, серқирра ижодкор Назиржон Назаровнинг қўшиқлари аллақачон ўзбек санъатининг олтин фондидан жой олган. Устознинг бадиий ижод йўналишидаги изланишлари ҳам тилдан тушмай келмоқда.

Куни кеча Назиржон Назаров Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди. Қолаверса, устоз бу йил 85 ёшни қарши олдилар. Шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва бир гуруҳ ижодкорлар устознинг хонадонига ташриф буюриб, аъзолик гувоҳномасини тантанали тарзда топшириш маросимида иштирок этдилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими