Jum. Mar 29th, 2024

“Коинот” оромгоҳида жойлаштирилган ёшлар учун турли кўнгилочар дастурлар, ва конкурслар ташкил этилмоқда. Қўқон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими харбий қисми хизматчилари ҳам оромгоҳга келиб ватанпарварлик руҳидаги концерт ва томошалар намойиш этмоқдалар.

 

Меҳмонларни Қўқон шаҳрининг қадимий маданияти ва тарихи билан таништириш мақсадида тархий обидалар ва меъморий ёдгорликлар бўйлаб саёхатлар ўтказилмоқда. Бассейн, тўгараклар ва турли спорт мусобақалари ёшларни ёзги таътилини мазмунли ўтишига хизмат қилмоқда.