Jum. Mar 29th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси бошлиғи Жасурбек Шодиев, Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, ғоя ва таклифларини ўрганди.

 

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда барча соҳаларда ислоҳотлар жадал суръатларда олиб борилаётганини, ҳудудлар, соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга доир 400 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинганини таъкидлаб ўтди. Давлатимиз раҳбари ҳар доим “ўзгаришларни одамлар ўз ҳаётида сезсин”, дея талаб қўяди. Шунга мувофиқ, ислоҳотларнинг аҳоли ҳаётига таъсири ўрганиб борилмоқда.

 

Қўқонлик тадбиркорлар билан ўтказилаётган учрашув ҳам соҳада мавжуд муаммолар ва янги имкониятлар, бизнес субъектларини қийнаётган масалалар хусусида маълумотга эга бўлиш, уларни ечимини таъминлашга имкон беради.