Shan. Apr 20th, 2024

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Равшанжон Бегметов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари ва оммавий ахборот воситалар вакиллари иштирок этдилар.

 

Маруфжон Усмонов жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва маданий ҳаётида рўй берган туб ўзгаришлар Конституциямизда “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойилларини мустаҳкамлаш, ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди.

 

Равшанжон Бегметов конституциявий ислоҳотлар, Конституциявий комиссия томонидан амалга оширилаётган аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ва ўрганиш жараёнлари, “инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак” деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрлангани хусусида маълумот берди.

 

Муҳокамада мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.