Pay. Mar 28th, 2024

Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида, секторлар кесимида ўтказилган мусобақаларнинг шаҳар босқичида ғалаба қозониб, вилоят босқичига йўлланма олган спортчиларни Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари муборакбод этдилар.

 

Мудофаа вазири соврини учун ўтказилган мусобақаларда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган ёшларга медаллар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

 

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, шаҳримиз спортчилари мусобақанинг вилоят ва республика босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этьишларига ишонч билдирди.