Jum. Apr 26th, 2024

Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан мутасаддиларга, шу жумладан, професcионал таълим соҳасида халқаро даражадаги мутаҳасисларни тайёрлаш бўйича топшириқлар берилган эди.

 

Қўқон касб-ҳунар мактабида бу борада Россия Федерациясидаги ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилиб, тикувчилик соҳасида масофадан халқаро стандартлар асосида таълим бериш бўйича келишувларга эришилди.

 

Бу ҳақда 42 нафар мономарказ битирувчиларига таълим сертификати топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда маълум қилинди. Тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курсларини битирган барча аёл-қизлар, олдиндан имзоланган ҳамкорлик шартномаларига асосан, доимий ишга жойлаштирилди.