Jum. Mar 29th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 430-сонли қарорига (https://lex.uz/pdfs/5499690) асосан 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда “йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Қўқон шаҳрида фестивальга тайёргарлик бўйича фаоллар йиғилиши ўтказилиб (https://qoqon.uz/qoqonda-ii-xalqaro-hunarmandchilik-festivalini-otkazish-vazifalar-belgilandi/), амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Айни кунларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов тарихий обидалар ва зиёрат объектларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, зарур бўлганда – таъмирлаш чораларини кўрмоқда. Бугун шаҳар ҳокими Ўрда майдонида олиб борилаётган ободончилик ишларини кўздан кечириб, мутасаддиларга навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.